СУЛТОН УВАЙС ҚАРОНИЙ ЗИЁРАТГОҲИГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан, Янгиқўрғон тумани "Қўриқлаш" бўлимида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ фидойи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Чортоқ туманида жойлашган Султон Увайс Қароний зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.
Зиёратгоҳда халқ орасида машҳур балиқли кўл, музей ва бошқа тарихий обидалар билан танишдилар. Саёҳат барчада катта таассурот уйғотди, бундай тадбирлар ходимларнинг ўзлари яшаб турган ҳудуд тарихи, аждодларимиз билан ғурур ва фахр туйғуларини ҳис қилишларига хизмат қилади.
Қувонарлиси шундаки, мазкур зиёратгоҳ зиёрат туризмини ривожлантиришда Наманган вилоятининг ташриф қоғозига айланган. Бугун муборак қадамжони зиёрат қилиш истагида нафақат юртимиз шаҳару қишлоқларидан, балки хорижий давлатлардан ҳам кўплаб сайёҳлар ташриф буюрмоқда.
Бу каби маданий-маърифий тадбирларни туманлар кесимида ҳам оммалаштириш мақсад қилиб белгиланган.