ЁШЛАРНИНГ ЁЗГИ ТАЪТИЛ КУНЛАРИ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА
Ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, болажонларга яхши кайфият улашиш мақсадида болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлари давом этмоқда.
Бу каби навбатдаги тадбирлар давомида "Қўриқлаш" хизмати ходимлари томонидан болажонлар учун чиройли кўргазмали чиқишлар тақдим этилди. Замонавий махсус воситалар кўргазмаси, камондан отиш, қувноқ эстафета баҳслари, шахмат, стол тенниси турлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Тадбирлар давомида болажонлар ўзларни қизиқтирган спорт турларидан керакли кўникма ва малакаларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.