Янгиликлар

1 Апрель 2024
Батафсил
ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган шахсий таркиби иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.

1 Апрель 2024
Батафсил
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИГА СЎНГГИ КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРДАН ХАБАРДОР ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада ошириш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига сўнгги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардан хабардор қилиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда семинар машғулоти ўтказилди.

31 Март 2024
Батафсил
БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ КУЧ ТУЗИЛМАЛАРДА ХИЗМАТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ЁШ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ВА ХОДИМЛАР ЎРТАСИДА "ЗАКОВАТ" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши ва вилоятдаги куч тузилмалар билан ҳамкорликда “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

30 Март 2024
Батафсил
“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИНИНГ БАҲОРГИ МАВСУМИ СТАРТ ОЛДИ

Хабарингиз бор, республикамиз бўйлаб “Яшил макон” лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилиб, маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ҳамда марказий кўчалар атрофига турли кўчатлар экилмоқда ҳамда уларнинг парвариши таъминланмоқда.

30 Март 2024
Батафсил
ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ХОДИМАЛАРИ ЎРТАСИДА “КЎПКУРАШ” МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Аёл ходималарни ижтимоий қўллаб қувватлаш, уларни жисмонан ва маънан етук бўлиб етишида спортнинг ўрни каттадир.

29 Март 2024
Батафсил
“ЁШ ГВАРДИЯЧИЛАР” ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактабида “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфи очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси, туман хокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллалар фаоллари ҳамда ота-оналар иштирок этдилар.

29 Март 2024
Батафсил
ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАҚСАДИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида “Ҳаром луқмага интилганлар” мавзусида бошқарма шахсий таркиби ва ҳудудий "Қўриқлаш" бўлимлари бошлиқлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

29 Март 2024
Батафсил
ХОДИМЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сафларида хизмат қилиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда сайёр қабул ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu