Янгиликлар

21 Февраль 2025

Минтақавий ўқув марказлари тингловчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг тарихий билимларини мустаҳкамлаш ва ўзбек адабиётига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида музейларга саёҳатлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчиларни ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов номли музейга саёҳат уюштирилди.
Музейнинг 3та бўлимида сақланаётган Эркин Воҳидовнинг ҳаёти ва ижоди, туғилган жойи, болалик ва ўқиш даври, шоир ва ёзувчи бўлган илк ижодий ишлари, давлат ва жамоат фаолиятидаги ютуқлари акс эттирилган экспонатлар тингловчиларда унутилмас таассурот қолдирди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби саёҳатлар давомида ходимлар юртимиз тарихини янада чуқурроқ ўрганишларига, тарихимиз нақадар ўзоқ ўтмишга бориб тақалашини англашларига кўмаклашиши билан аҳамиятлидир.