Янгиликлар

14 Февраль 2025

Адабий-маърифий кеча ва интеллектуал викториналар ўтказилмоқда

Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида Миллий гвардия ходимлари иштирокида Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан адабий-маърифий кеча ва интеллектуал викториналар ўтказилди.
Дастлаб, буюк аждодларимизнинг бебаҳо ижодий-илмий мерослари нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутганлиги таъкидланди. А.Навоий ва З.М.Бобур тарих ва адабиётга қўшган улкан эзгу ишлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда жамоалар ўзбек адабиёти ва маънавиятининг йирик намояндалари ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саволларга жавоб бериб, билимларини синовдан ўтказдилар. Шунингдек, иншолар танлови ҳам ташкил этилди. Ходимлар улуғ мутафаккирлар ҳаёти ва ижодини ўз таассуротлари орқали баён этдилар. Тадбир якунида фаол қатнашган ва ғолиб бўлган ходимлар рағбатлантирилди. 
Айтиш керакки, бу каби тадбирлар ходимларнинг аждодларимизнинг бой маънавий меросини чуқурроқ ўрганишга, уларнинг маънавий савиясини оширишга хизмат қилади.