“Шукроналик оиладан бошланади” шиори остидаги учрашувлар
Бугунги кунда юртимизда оилаларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришлари, уларга муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шундай ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ходимларнинг оила аъзоларига етказиш мақсадида, Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан Навоий ҳамда Бухоро вилоятларида “Шукроналик оиладан бошланади” шиори остида учрашувлар ташкил этилди.
Тадбирларда сўзга чиққанлар томонидан ходимларинг оила аъзолари учун яратилаётган шарт-шароитлар, ижтимоий-ҳимоя ва бошқа масалалар хусусида тингловчиларга тушунтиришлар бердилар. Малакали психологлар томонидан “Оила психологияси” мавзусида ўтказилган тренингларда ходимларнинг турмуш ўртоқлари маданий хордиқ олиб, келажакка бўлган умидлари янада ошди.
Бундан ташқари "Қўриқлаш" хизматида фаолият олиб бораётган ходимларнинг хонадонларида “ходимбай” тизими асосида ўрганишлар олиб борилиб, оила аъзолари билан ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ноқонуний ишларга аралашмаслик ва келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш, оилада соғлом муҳитни яратишда оила аъзоларининг роли муҳим эканлиги, ватанпарварлик ва шукроналик оиладан бошланиши, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиши мақсадида берилаётган имкониятлар тўғрисида суҳбат ўтказилди.
Жараёнда ходимларнинг турмуш шароити, оилавий аҳволи, мавжуд муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф қилиш борасида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.