"Қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим омиллари" мавзусида ўқув йиғини ўтказилди
Куни кеча ҳудудий "Қўриқлаш" бошқармаларининг Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлимлари ходимлари иштирокида "Қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим омиллари" мавзусида ўқув йиғини ўтказилди.
Тадбирда эркин савол жавоб ва давра суҳбатини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси, Судьялар Олий кенгаши, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Юридик бошқармаси ходимлари таклиф этилди.
Ўқув йиғин давомида тизимда учрайдиган юридик аҳамиятга эга бўлган муаммоли масалалар ва казуслар кенг муҳокама қилинди. Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунга мувофиқ тартибда қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларни белгиланган муддатларда сифатли ижросини таъминлаш, бу борада амалиётдаги механизмлар ва қонунчиликни такомиллаштириш, ижрочилик интизомини янада кучайтириш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Йиғин якунида, сўзга чиққанлар томонидан соҳага тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қонунларнинг мазмун-моҳияти етказилиб, ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.