Янгиликлар

13 Февраль 2025

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ТИЗИМЛИ ИШЛАР

Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамкорлигида шахсий таркиб ўртасида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида йўл ҳаракати хавфсизлиги мутахассислари томонидан амалга оширилган очиқ мулоқотларда йўл ҳаракати қоидаларига яқинда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида диққат қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар, йўл-транспорт ҳодисаларига олиб келувчи омиллар ва уларни бартараф этиш усуллари кенг муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган тезликка риоя қилиш, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт бошқармаслик, техник носозликка эга воситалардан фойдаланмаслик ҳамда ҳушёрликни сақлаш каби муҳим масалаларга урғу берилди.
Тадбир давомида иштирокчиларни фикрлашга ундайдиган, йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида юзага келган оғир ҳолатларни акс эттирган видеороликлар намойиш қилинди. Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари томонидан билдирилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.