Янгиликлар

22 Апрель 2024
Батафсил
Соҳада хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари томонидан содир этилаётган интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш, шахсий таркиб орасида турли нохуш ҳолатларни бартараф этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини мустаҳкамлаш, шахсий ва хизмат автотранспортларни бошқариш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида маълумотлар берди.

22 Апрель 2024
Батафсил
ЁШ ГВАРДИЯЧИЛАР ЎРТАСИДА МУСОБАҚАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда ёшларни Ватан равнақи, юрт тинчлиги ғояси асосида бирлаштириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, соғлом эътиқодли, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Айни шу мақсадда республикамизнинг барча ҳудудларда Миллий гвардия ташаббуси билан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирокида "Мен ватанпарварман" шиори остида мусобақа ва кўрик-танловлар ўтказилмоқда.

21 Апрель 2024
Батафсил
ТЕАТР МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАСКАНИДИР!

Инсон маънавий оламини юксалтиришда, онг ва тафаккурини теранлаштиришда театр санъатининг ўрни беқиёс. Зеро, санъат одамларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди, энг гўзал ҳис-туйғуларни инъом этади. Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.

20 Апрель 2024
Батафсил
“МЕНИНГ АРМИЯМ – МЕНИНГ ФАХРИМ” ШИОРИ ОСТИДА НАВБАТДАГИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни она-Ватанга меҳр-муҳаббат туйғусида тарбиялаш, ёшларни жамиятда муносиб ўрнини эгаллаши ва касбга йўналтириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

19 Апрель 2024
Батафсил
МУСТАҲКАМ ИНТИЗОМ - МУСТАҲКАМ ХИЗМАТ

Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, улар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги профилактик учрашув бўлиб ўтди.

19 Апрель 2024
Батафсил
ХОДИМЛАР УЧУН УЛУҒБЕК РАСАДХОНАСИГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Фуқароларнинг фаровон турмуш кечириши, осойишталиги, кўп жиҳатдан юрт тинчлиги ва унинг барқарорлиги билан ўлчанади.

18 Апрель 2024
Батафсил
ВАТАНИМГА ТАЯНЧМАН

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, спорт билан шуғулланишларига ундаш ва ватанпарварлик ҳиссини янада ривожлантириш мақсадида Бухоро шаҳридаги 35-умумий ўрта таълим мактабида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, "Қўриқлаш" бошқармаси, вилоят ҳарбий прокуратураси ҳамда мактаб раҳбарияти ҳамкорлигида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

17 Апрель 2024
Батафсил
Аввал хабар берганимиздек, Миллий гвардия қўмондони назорати остидаги ишчи гуруҳ томонидан республикамизнинг барча вилоятларида манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий соҳалар йўналишида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия қўмондони назорати остидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Хусусан, бугун Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник З.И.Бўронов бошчилигида Андижон шаҳрида жойлашган мактабларга ташриф буюрилиб, Миллий гвардия ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларининг натижалари ўрганилди.