Янгиликлар

19 Апрель 2024

МУСТАҲКАМ ИНТИЗОМ - МУСТАҲКАМ ХИЗМАТ

Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, улар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги профилактик учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Қарши ҳарбий суди ва прокуратураси масъуллари, жойларда ходимлар томонидан содир этилаётган интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш, шахсий таркиб орасида турли нохуш ҳолатларни бартараф этиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини мустаҳкамлаш, шахсий ва хизмат автотранспортларни бошқариш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида маълумотлар берди.
Шунингдек, ходимларнинг фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлишлари, тамагирликка йўл қўймаслик, коррупцияни олдини олиш, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида асослантирилган ва аниқ фикрлар айтилди.
Учрашув сўнгида ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил маълумотлар олдилар.
Албатта бу каби учрашувлар, шахсий таркиб томонидан келгусида содир этилиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳодисаларини олдини олишга хизмат қилади.