Янгиликлар

22 Апрель 2024

Соҳада хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари томонидан содир этилаётган интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш, шахсий таркиб орасида турли нохуш ҳолатларни бартараф этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини мустаҳкамлаш, шахсий ва хизмат автотранспортларни бошқариш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида маълумотлар берди.
Тадбир якунида ўтган давр мобайнида хизмат интизомини бузиш ҳолатлари, ходимлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни олдини олиш чоралари ҳамда уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳақида сўз юритилди.