ТЕАТР МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАСКАНИДИР!
Инсон маънавий оламини юксалтиришда, онг ва тафаккурини теранлаштиришда театр санъатининг ўрни беқиёс. Зеро, санъат одамларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди, энг гўзал ҳис-туйғуларни инъом этади. Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.
Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармасининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари, инспектор-психологлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, вилоятда ташкил этилган оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Урганч шаҳридаги Огаҳий номидаги мусиқали-драма театрида таниқли рус ёзувчиси Николай Гоглнинг "Ревизор" асари асосида саҳналаштирилган комедияси намойиш этилди.
Жаҳон мумтоз драматургиясининг дурдонаси бўлмиш “Ревизор” асари қайси даврда бўлмасин, инсон табиатидаги фазилатларини, қусурлари билан яшовчан эканига, замон ўзгарса ҳам ўзига хос қиёфада намоён бўлишига амин бўламиз.