“МЕНИНГ АРМИЯМ – МЕНИНГ ФАХРИМ” ШИОРИ ОСТИДА НАВБАТДАГИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни она-Ватанга меҳр-муҳаббат туйғусида тарбиялаш, ёшларни жамиятда муносиб ўрнини эгаллаши ва касбга йўналтириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда эса Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорлигида умумтаълим мактабларида қатор ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги 8 умумтаълим мактабида “Менинг армиям – менинг фахрим” шиори остида навбатдаги ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида ўқувчи ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, унда узоқ йиллар ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимида самарали фаолият юритган фахрийлар ёшлар билан ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашди, эртамиз эгаларининг келажакда юрт тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.Шундан сўнг ёшлар Миллий гвардия ходимлари хизмат вақтида фойдаланиладиган анжом-аслаҳалар ва махсус воситалар билан танишиш имкониятига эга бўлишди. Тадбир якунида ўқувчилар иштирокида спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарси ҳам ташкил этилди.