Ёшларни соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ва вилоят Камондан отиш федерацияси билан ҳамкорликда 12-13 ёшли ўғил болалар ўртасида спортнинг камондан отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Миллий Гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Тошкент ҳарбий округи иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллик тантаналари муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда кенг нишонланмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Куни кеча Сирдарё вилояти қон қуйиш станцияси вакиллари томонидан вилоятнинг Оқолтин тумани "Қўриқлаш" бўлими ходимлари иштирокида “Мен донорман” шиори остида беғараз қон топшириш акцияси ўтказилди.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашиш, муаммоларини ҳал этиш ҳамда мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Хоразм вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилди.
Қашқадарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида камондан отиш бўйича кўргазмали маҳорат дарслари ташкил этилди.
СПОРТСЕВАРЛАР УЧУН ТУРЛИ ЙЎНАЛИШЛАРДА МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
САФДОРЛАР ТАРКИБИДАГИ ХОДИМЛАРНИНГ 146 НАФАРИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИНИ ТАМОМЛАДИЛАР