Янгиликлар

21 Май 2024

МУСТАҲКАМ ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ – САМАРАЛИ ХИЗМАТ ГАРОВИ

Ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, улар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида “Қонун устувор, жазо муқаррар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Наманган ҳарбий прокурори томонидан жойларда ходимлар томонидан содир этилаётган интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш, шахсий таркиб орасида турли нохуш ҳолатларни бартараф этиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини мустаҳкамлаш, шахсий ва хизмат автотранспортларни бошқариш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Шу билан бир қаторда, ходимлар томонидан хизмат давомида қўл урилаётган жиноятчилик ҳолатлари юзасидан танқидий муҳокамалар ўтказилди
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.