Янгиликлар

18 Май 2024

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА "ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Спортнинг камондан отиш тури бўйича ёшлар ўртасида Самарқанд шаҳридаги Автомобилсозлик коллежи ўйингоҳида, Миллий гвардия Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Камондан отиш федерациясининг Самарқанд вилояти бўлими ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда, спортнинг камондан отиш тури бўйича "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақасининг тантанали очилиш маросимидан сўнг мерганлик баҳсларига старт берилди. Қизғин курашларга бой тарзда ўтган мусобақада, вилоятнинг шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган спортчи ёшлар ғолиблик сари 15 метр масофага қарата нишонга ўқ отиб ғолиблик учун муросасиз курашлар олиб борди.
Мусобақа якунларига кўра,
– йигитлар ўртасида 1 ўрин Эргашев Сухроб, 2 ўрин Ғуломов Шоҳжаҳон, 3 ўрин Абдуазизов Жасур,
– қизлар ўртасида 1 ўрин Шахобиддинова Малика, 2 ўрин Латипова Шаҳина, 3 ўринни Нурмуродова Солиҳа,
– жамоавий баҳсларда 1 ўрин Иштихон тумани, 2 ўрин Самарқанд шаҳар, 3 ўрин Нарпай тумани жамоасига насиб этди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.