МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАМДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИНИ КЕЛГУСИ ҲАЁТ ЙЎЛИДА КАТТА АҲАМИЯТ КАСБ ЭТАДИ
Ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, уларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида куни кеча Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди.
Даставвал "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан турли хил анжом-аслаҳалар намойиши бўлиб ўтди. Шундан сўнг “Мен ватанимни севаман” шиори остида Миллий гвардия ходимлари ва ёшлар учрашуви ҳамда 6 та шарт асосида спорт беллашувлари ўтказилди.
Бундан ташқари, ушбу тадбирлар доирасида ёшларда ўзгача қизиқиш қолдирган спортнинг камондан отиш тури бўйича ўтказилган маҳорат дарслари бўлди десак адашмаймиз, чунки ёшлар бу спорт тури бўйича ўзларининг мерганлик маҳоратларини синаб кўришди.
Маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари якунида беллашувларда ғолибликни қўлга киритган ҳамда фаол иштирокчиларга "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан диплом, медал, китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалар топширилди.