Янгиликлар

20 Май 2024

РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИК — САМАРАЛИ ХИЗМАТ АСОСИ

Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан тизимда хизмат қилаётган ходимларни психологик ҳолатларини мустаҳкамлаш, хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда психологик тренинг ва давра суҳбатлари олиб борилмоқда.
Шу тадбирлардан давоми сифатида Миллий гвардия фаолиятини психологик таъминлаш маркази мутахассиси ҳам таклиф этилиб ходимларнинг психологик ҳолатларини мустаҳкамлаш, хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида навбатдаги психологик тренинг ўтказилди.
Тренинг давомида салбий ҳолатларни олдини олиш, жамоада маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муаммоли вазиятни англаш, бартараф этиш йўлини топиш, ҳаракатларга тўғри баҳо бериш каби муҳим маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, мутахассислар томонидан интерактив машғулотлар олиб борилиб, инсонларда дуч келиш мумкин бўлган салбий ва ижобий ҳолатлар динамикаси, ижобий мукаммалликка эришиш сирлари тўғрисида фикр мулоҳазалар юритилди.
Психологик тренинг иштирокчилари ушбу учрашув орқали ўзларига керак бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Шунингдек, Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психологлари томонидан ходимлар иштирокида "Суицидал ҳолатларнинг белгилари ва уларни бартараф этиш усуллари" мавзусида маъруза машғулоти, давра суҳбати ҳамда психологик тренинг ташкил этилди.
Ушбу тренингда асосий эътибор ходимларнинг суицидал ҳолатларга тушиб қолмасликлари, шахсий таркибнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳамда улардаги турли руҳий зўриқишларнинг олдини олишга қаратилди.
Ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ривожлантиришнинг психологик жиҳатларини психокоррекцион машғулотлар орқали очиб бериш ҳамда келгусида учраши мумкин бўлган ҳар хил психологик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган тренинг машғулотлари ходимларга уларнинг ҳаёти ва фаолиятида, оиласида, дўстлари даврасида юзага келадиган қийинчиликлар ва зиддиятларнинг моҳиятини таҳлил қилиш ва ҳал этиш, ўз олдига янги мақсадларни қўйиш ва мустақил қарорлар қабул қилишда муайян ёрдам кўрсатишдан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.