“СИЗНИ ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗ БОР?” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Давлатобод тумани "Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани" ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда ёшлар иштирокида “Сизни қандай ҳуқуқларингиз бор?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбирда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан бугунги кунда мамлакатимизда ўтказилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, фуқаролар ва ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда фуқаролик бурчлари тўғрисида маъруза қилиб, ёшларни қизиқтирган саволларига тўла ва атрофлича жавоб бердилар.
Таъкидлаш жоизки, давра суҳбати қизғин ва кўтаринки рухда бўлиб ўтди. Якунда эса тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳам билдириб, ўзларининг нақадар билимга эга эканликларини намойиш этдилар.