Янгиликлар

7 Октябрь 2023
Батафсил
“ҚАЛҚОН” ЖАМОАТЧИЛИК ГУРУҲИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг қўшма қарорига асосан талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамоат тартибини сақлашга кўмаклашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга кўмаклашиш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи ташкил этилмоқда.

7 Октябрь 2023
Батафсил
ЁШЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида "Қўриқлаш" ва Ички ишлар бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ёшлар учун Очиқ эшиклар куни ўтказилди.

6 Октябрь 2023
Батафсил
"ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ" ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Пайшанба – жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиқлари биргаликда Жиззах шаҳрида жойлашган Эски шаҳар деҳқон бозорида тарғибот ўрганиш ишларини олиб бордилар.

4 Октябрь 2023
Батафсил
МИЛЛИЙ ҒУРУР – МЕНТАЛИТЕТИМИЗГА ЁД ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ МУСТАҲКАМ ИММУНИТЕТ

Миллий гвардия Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида "Тотализатор ўйинлар ва психотроп дорилар аср вабоси" мавзусида учрашув ташкил этилди.

3 Октябрь 2023
Батафсил
Нукусда ёшлар учун «ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ» ташкил этилди

Шимолий-ғарбий ҳарбий округида ташкил этилган «Жасорат мактаби» ўқувчилари орасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди.

3 Октябрь 2023
Батафсил
"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ АФЗАЛЛИКЛАРИ БОРАСИДАГИ ТАРҒИБОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, маҳаллаларда ўғирлик жиноятларининг олдини олиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

2 Октябрь 2023
Батафсил
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ТИЗИМЛИ ИШЛАР

Фарғона шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби ўртасида профилактик тадбир ўтказилди.

30 Сентябрь 2023
Батафсил
"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ АФЗАЛЛИКЛАРИ ЮЗАСИДАН МАЪЛУМОТЛАР ЮРТДОШЛАРИМИЗГА ЕТКАЗИЛМОҚДА

Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Урганч шаҳрининг Маърифатчи, Наврўз ва Истиқлол маҳаллаларида "Қўриқлаш" хизмати афзалликлари юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu