Янгиликлар

28 Июнь 2024

"Қатъий ҳарбий ва меҳнат интизоми – бўлинмаларнинг ахлоқий-руҳий барқарорлиги" кафолати мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Куни кеча шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар доирасида Қашқадарё вилояти Миллий гвардия бўйича бошқармасида ходимлар иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, Қарши ҳарбий прокурори ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими масъуллари ҳамкорлигида ҳарбий интизом ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш – ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидлади.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.