Куни кеча А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида “Тарихга назар..” номли интеллектуал ринг бўлиб ўтди.
Эртамиз эгалари бўлган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, айниқса ҳарбий-ватанпарварлик руҳини уларнинг қалбида юксалтириш, маънавий баркамол, ақлан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш борасида мамлакатимизда аниқ ва манзилли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Интеллектуал салоҳиятли ва билимли ёшлар хар қандай жамиятнинг ривожига ўз ҳиссаларини қўшади. Шу боис, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши ҳамда Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорликда ёшларнинг мантиқий фикрлашига хизмат қиладиган интеллектуал баҳсларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Миллий гвардия минтақавий ўқув марказлари бугун интеллектуал салоҳияти юқори бўлган кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим асос бўлиб келмоқда. Белгиланган режа асосида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ва Миллий гвардия сафларидаги ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг малакаси ҳам оширилмоқда.
"Қўриқлаш" сафларида хизмат қилаётган ходимларнинг хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, улар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида видеоселектор тарзида давра суҳбати ташкил этилди.
Жорий йилнинг 3-5 апрель кунлари Андижон вилоятида хизмат кўпкураши бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Тарих – бу хар биримизнинг ўтган кунимиз ва унда қолдирган яхши ҳамда ёмон изларимиздан иборатдир. Тарихни ёдда сақлаб йўл қўйилган камчиликларни тўғрилаш ҳамда аждодлар жасоратидан ўрнак олишимиз зарур. Бу борада музейлар алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу масканлар хар бир ҳудуд аҳолиси, турмуш тарзи, маданияти ва табиатидан гувоҳлик беради.
Ўқувчи ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида Сурхондарё вилоятидаги умумтаълим мактабларида “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфлар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Куни кеча Жарқўрғон туманидаги 2 та мактабда Миллий гвардия синфлари очилган бўлса, бугун Термиз туманидаги 3 сонли ҳамда 1 сонли умумтаълим мактабларида "Ёш гвардиячилар" ихтисослаштирилган синфлари ташкил этилди.