КИТОБХОНЛИК – БУЮК КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ
Китоб умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ. Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган.
Шу мақсадда, Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Наманган шаҳрида жойлашган Нодирабегим номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида китобхонлик тадбири ўтказилди.
Унда Китобхонлар клуби аъзолари томонидан ходимларга мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий интеллектуал салоҳияти, онгу-тафаккурини ва дунёқарашини кенгайтириш, тизимда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоб мутолаасига меҳрини ошириш ва аждодларимиз томонидан бизларга қолдирилган улкан бадиий меросни авайлаб асрашимиз бўйича тушунчалар беришди.