Янгиликлар

11 Март 2025

Хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш ҳамда ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунбузарликларга муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда ИИБ ҳамда Қўриқлаш бошқармаси масъуллари томонидан ҳуқуқбузарликка қарши курашда қонунларга муросасиз муносабатда бўлиш, ходимларнинг интизом ва жавобгарликни чуқур англаб етишлари муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Бундан ташқари, йўлларда ҳаракатланиш давомида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ўзимиз ва оила аъзоларимиз ҳамда яқинларимизнинг саломатлигини сақлаши, уларнинг кўзлаган манзилларига соғ-саломат етиб олишларини таъминлаши, шундай экан барчадан йўл ҳаракати қоидалари юзасидан етарли билимга эга бўлиш, унга қатъий амал қилиш талаб этилиши, ҳаракат давомида ҳамиша ҳушёр ҳаракатланиш, сергакликни йўқотмаслик, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан маданиятли бўлиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.