Янгиликлар

15 Март 2025

Тарихсиз келажак йўқ

Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Қарши шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ўтқазиш мақсадида Ўлкашунослик музейига саёҳат ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, Қашқадарё вилоят ўлкашунослик музейи — маданий-маърифий муассаса. 1975 йилда Қарши шаҳрида ташкил этилган. Музейда тарих, халқ амалий санъати, табиат, хотира ва қадрият бўлимлари бор. Музей фондида 20 мингдан зиёд нумизматика, археология, тасвирий ва амалий санъат асарлари, тарихий ҳужжатлар, нодир қўлёзмалар, китоблар, маиший ва этнографияга оид экспонатлар мавжуд. Музей илмий текшириш ишлари олиб боради, фондини бойитади, китоб, каталоглар нашр этади. Жумладан, Римда француз тилида чоп этилган "Қарши ўлкашунослик музейидаги шарқ қўлёзмалари каталоги" ва бошқалар Мустақиллик йилларидан Қашқадарё иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаёти соҳасида қўлга киритилган ютуқлар, фан тараққиётини намоён этувчи экспонатлар билан бойитилмоқда.
Ходимлар музейга ташриф давомида узоқ ўтмишдан сўзловчи экспонатлар тўғрисида етарлича маълумотларга эга бўлишди.