Маҳаллаларда тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, объект ва хонадонларнинг ишончли қўриқловини таъминлашда бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти томонидан кўрсатилаётган сифатли хизмат ҳамда амалиётга кенг жорий этилган замонавий технологиялар ўзининг самарасини бермоқда. Маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар, хонадонлар ҳамда турли маиший ва савдо объектларида ўрнатилаётган сигнализация воситалари, кузатув камералари Қўриқлаш хизматининг мониторинг марказига интеграция қилиниб, доимий онлайн режимда назорат қилинмоқда ва хавфсизлик ишончли таъминланмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида республикамиз бўйлаб Қўриқлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан ҳамкорлигидаги тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Навбатдаги ўтказилган бу каби тадбирларда масъуллар ўтган давр мобайнида ҳудудларда содир этилган ўғирлик жинояти билан боғлиқ ҳолатларга тўхталиб, олдини олиш чораларини кўриш, ҳушёрликни оширишда Қўриқлаш департаментининг мавжуд имкониятларидан фойдаланиш хавфсизлик ва хотиржамликнинг кафолати эканлиги тушунтириш билан бирга, объект ва хонадонларга ўрнатиладиган қўриқлов ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари хусусида маълумотлар берилиб, ишлаш тизими кўрсатиб беришди.
Тарғиботлар давомида қўриқлаш хизматидан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролардан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, қўриқловга олиш чоралари кўрилди. Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси доирасидаги тарғиботлар маҳаллалар кесимида давом этмоқда.