Шахсий таркибни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш ҳамда кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган навбатдаги профилактик учрашув
Куни кеча Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси масъуллари вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда шахсий таркибни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш ҳамда кибержиноятларнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги профилактик учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда йиғилганларга кибержиноятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолини кибер оламидаги таҳдидлардан огоҳ бўлиш, таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ўйнамаслик, хусусан кибержиноятларнинг янги турлари ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган сохта ҳаволалар ва вирусли дастурлардан ҳимояланиш тўғрисида ҳамда шахсий таркибга хизмат фаолияти давомида интернетдаги таҳдидлардан огоҳлантирувчи чораларга риоя қилиш муҳимлиги, ижтимоий тармоқларда содир этилаётган жиноятлар салмоғи кескин равишда ошиб бораётганлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомига риоя қилиш, турли хилдаги қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш – ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидланди.
Учрашув якунида эса мутахассислар томонидан ходимларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилиб, амалий тавсиялар тақдим этилди.