Андижон вилоятида хизмат вазифасини ўтаб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари билан сайёр қабул ҳамда “Меҳнат ярмаркаси” ташкиллаштирилди.
Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Исҳоқхон Ибрат ижод мактаби ва 4-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчилари учун Тўрақўрғон тумани "Қўриқлаш" бўлимида очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Куни кеча Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Термиз шаҳри "Қўриқлаш" бўлими ходимлари иштирокида "Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш – ходимларнинг кундалик асосий мезонидир!" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Куни кеча Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳида” Тошкент вилоятининг 22 та туман-шаҳарлар ёшлари учун бир ҳафталик “Ватанпарварлар” тарбия ва спорт-соғломлаштириш лойиҳаси ташкил этилди.
Айрим ижтимоий тармоқларда, ҳарбий хизмат тушунчасидан йироқ бўлган кимсалар томонидан "Ойлигини кўтарилишини Маккага бориб сўраган, Миллий гвардия ходими ишдан бўшатилди" мавзусидаги хабар тарқатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Куни кеча Термиз шаҳридаги "Амударё" болалар соғломлаштириш оромгоҳида вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи Миллий гвардияга бириктирилган "қизил" тоифага киритилган ёшлар ҳамда ҳаваскорлар ўртасида Миллий гвардия кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Қадимдан ота-боболаримиз инсондан ҳамиша яхшилик ва яхши фазилатлар қолади деб барчамизга тарбия бериб улғайтиришган. Яхшилик ва савоб ишни катта-кичиги бўлмайди.