Янгиликлар

17 Ноябрь 2023

МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ!

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қ.Каримбеков иштирок этиб, давлатимиз байроғи қабул қилиниш тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида маъруза қилишди.
Шунингдек, байроғимиз халқимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган тинч ва осойишта, озод ҳамда фаровон ҳаётимиз, ёруғ-келажагимиз тимсоли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
"Қўриқлаш" хизмати ходимлари иштирокида ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда "Қўриқлаш" бош бошқармаси ансамбли томонидан юртимиз тинчлигини тараннум этувчи куй-қўшиқлари ижро этилди.