Янгиликлар

19 Ноябрь 2023

“ВАТАНПАРВАРЛАР” ТАРБИЯ ВА СПОРТ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЛОЙИҲАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Куни кеча Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳида” Тошкент вилоятининг 22 та туман-шаҳарлар ёшлари учун бир ҳафталик “Ватанпарварлар” тарбия ва спорт-соғломлаштириш лойиҳаси ташкил этилди.
Ушбу лойиҳа доирасида 7 кунга мўлжалланган кунлик дастур ишлаб чиқилган бўлиб, дастур доирасида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари Тошкент вилояти бошқармаси, вилоят ИИББ, "Қўриқлаш" бошқармаси, Мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси билан ҳамкорликда бир қанча тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, Миллий Гвардия ходимлари томонидан ёшлар учун “Жасорат дарси” машғулотлари ўтказилиб, улар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Мазкур учрашувга Миллий Гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси захирадаги полковник О.Д.Азимов ҳам таклиф этилди. Учрашув ва суҳбат жараёнида ёшлар томонидан берилган ҳаётий саволларга О.Азимов ўзининг ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб мисоллар билан жавоб берди. Суҳбат жараёни ёшларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, ёшларни соғлом руҳда тарбиялаш ҳамда спортга кенг жалб қилиш мақсадида ўғил-қизлар ўртасида камондан отиш тури бўйича мусобақа ташкил этилди.