ЭЗГУ ИШНИ ҲАР КУНИ ҲАР КИМ ҚИЛИШ КЕРАК!
Қадимдан ота-боболаримиз инсондан ҳамиша яхшилик ва яхши фазилатлар қолади деб барчамизга тарбия бериб улғайтиришган. Яхшилик ва савоб ишни катта-кичиги бўлмайди.
Кимдир бизлардан озгина бўлса ҳам яхшилик кўрса, бунинг ажри албатта қайтади.
Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳам ана шундай савобли ишга қўл уришди. Куни кеча Фарғона шаҳар қон қуйиш марказида “Мен донорман” хайрия акциясида иштирок этишди. Донорлик нафақат қон олувчи, балки қон берувчининг саломатлиги учун ҳам фойдали ҳисобланади. Донор ўнлаб инсонларга умид ва саломатлик улашади. Шу сабабли донор унинг қони қуйиладиган беморлар орасида кўпгина болалар ва аёллар борлигини унутмаслиги керак.