Айрим ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга изоҳ
Айрим ижтимоий тармоқларда, ҳарбий хизмат тушунчасидан йироқ бўлган кимсалар томонидан "Ойлигини кўтарилишини Маккага бориб сўраган, Миллий гвардия ходими ишдан бўшатилди" мавзусидаги хабар тарқатилмоқда. Бу хабар умуман ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва ушбу фуқаро Миллий гвардия ходими эмаслигини маълум қиламиз.
Шунингдек, юртдошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишониб қолмасликларини сўраб қоламиз. Мавзуга доир саволларга аниқ ва ишончли жавоб олишингиз учун 71.236-50-74 ёки 97 448-04-77 рақамларига қўнғироқ қилиб боғланишингиз мумкин