"ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ
Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Исҳоқхон Ибрат ижод мактаби ва 4-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчилари учун Тўрақўрғон тумани "Қўриқлаш" бўлимида очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Дастлаб бўлим маърифат хонасида ташриф буюрувчилар билан китоб ва унинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида давра суҳбати ўтказилди. Шундан сўнг бўлимда ходимларнинг касбий ва жисмоний тайёргарликларини оширишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди. Шунингдек, ўзбек жанг санъати усталари ва ёш истеъдодли доирачилар ўзларининг қизиқарли чиқишлари билан ташриф буюрувчиларга кўтаринки кайфият улашдилар.
Тадбир якунида камондан отиш федерацияси мураббийлари ва бошқарма ходимлари томонидан иштирокчилари учун камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарси ўтказилди.