Янгиликлар

22 Ноябрь 2023

"ИШГА МАРҲАМАТ" МОНОМАРКАЗИДА НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Андижон вилоятида хизмат вазифасини ўтаб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари билан сайёр қабул ҳамда “Меҳнат ярмаркаси” ташкиллаштирилди.

Тадбир давомида ходимларнинг оила аъзолари томонидан мурожаатлар қабул қилиниб, мутасаддиларга вазифалар юклатилди ва ижроси назоратга олинди. Шунингдек, Андижон шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида 12 нафар ўқиш истагини билдирган оила аъзоларни рўйхатлари шакллантирилиб, ўқитиш масаласи йўлга қўйилди.

Шу билан биргаликда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларини ҳуқуқий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни муаммоли вазиятларда қонуний йўл билан ҳал этиш юзасидан Андижон ҳарбий прокуратураси мутасадди ходимлари сайёр қабул ўтказилиб, келиб тушган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu