Ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, улар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида куни кеча Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 11-октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 25 октябридан 1 декабрь кунига қадар “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинган эди. Республикамиз бўйлаб “Яшил макон” лойиҳасига старт берилиб, маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ҳамда марказий кўчалар атрофига турли кўчатлар экилмоқда ҳамда уларнинг парвариши таъминланмоқда. Миллий гвардия масъуллари томонидан ҳам “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиори остида белгиланган ҳудудларда ушбу жараён узлуксиз ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиқлари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида семинар ташкил этилди.
Куни кеча Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси психологлари томонидан муддатли ҳарбий хизматчилар иштирокида психологик машғулот ўтказилди.
Тупроққалада давлат рақамисиз ҳаракатланиб келаётган ГАЗ-53 автомашинаси "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан тўхтатилиб, ноқонуний равишда саксовул ўсимлиги кесилиб ортиб келинаётганлиги аниқланди
Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Нукус шаҳридаги 32-сон умумтаълим мактабида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида "Қувноқ стартлар" спорт мусобақаси ўтказилди.
Миллий ўзлигимизни англашнинг муҳим воситаларидан бири – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига ўттиз тўрт йил бўлди.