Янгиликлар

29 Ноябрь 2023

САЙЁР ҚАБУЛ – МУАММО ВА УЛАРГА ЕЧИМЛАРНИНГ АСОСИЙ КАФОЛАТИДИР

Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Шу маънода Гулистон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Миллий гвардия Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда, шунингдек, Гулистон шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази, Тижорат банклари, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва бошқа давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Ушбу сайёр қабул жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ёшлар, ходимлар ва оила аъзоларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди. Фуқаролар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган сайёр қабулда ҳар бир иштирокчи кундалик турмушдаги ҳаётий эҳтиёжлари юзасидан мурожаат йўллади. Жумладан, қабулда суд-ҳуқуқ масалалари, ишга кириш, уй-жой ва кадастр, бандлик ҳамда ўз тадбиркорлигини бошлаш учун тижорат банкларидан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари рўйхатга олинди.
Ташкил этилган қабулда жами 11 та мурожаатлар қабул қилиниб, 6 тасига қонуний тушунтиришлар берилган бўлса, ижроси вақт талаб этиладиган 5 та мурожаат назоратга олиниб, мутасадди идораларга йўналтирилди. Бундай сайёр қабуллар фуқаролар муаммоларини тез ва ижобий ҳал бўлишида катта аҳамият касб этади.