КОНСТИТУЦИЯ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Сурхондарё вилоятида “Конституция кўчаси” деб номланган рамзий йўлакча ташкил этилди.
Унда Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар ўзларининг фаолиятлари ҳақида кўргазмали чиқишлар қилиб, автотранспорт ва техник воситалари билан иштирок этишди.
Ўтказилган тадбирлар давомида Конституциямизнинг яратилиши, такомиллаштириш босқичларини ифода этадиган “Конституция тарихи” бурчаги ва фотокўргазмаси, Бош қомусимизни ўргатиш бўйича замонавий методика асосида тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар кўргазмаси, баннерлар ҳамда бошқа кўргазмали материаллар жойлаштирилди.
Ташкил этилган тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тегишли маълумотлар олишди.