Янгиликлар

29 Ноябрь 2023

ҚЎРИҚЛАШ ФАОЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби учун қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар, ходимлар ва мансабдор шахслар, турли фуқаролар билан муносабатга киришганда улар орасида тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларнинг келиб чиқишини бартараф этиш, тинчлик посбонлари орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомни мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятни кучайтириш юзасидан ўқув семинар ўтказилди.

Унда "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, Ҳарбий прокуратура, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси ҳамда Шахсий хавфсизлик бўлими вакиллари ва масъул офицерлари иштирок этди.

Муҳокамада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли рўёбга чиқариш йўналишларидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шу билан биргалида куз-қиш мавсуми давомида шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқаришда техник ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш муҳимлиги соҳа мутахассислари томонидан таъкидлаб ўтилди.