Янгиликлар

7 Декабрь 2023

КОНСТИТУЦИЯ – ХАЛҚЧИЛ ДАВЛАТ, БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ВА ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ

Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Фарғона ҳарбий прокуратураси ҳамда Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда 8 декабрь – Конституция қабул қилинган кун муносабати билан "Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси" шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан 31 йил аввал қабул қилинган тарихий ҳужжатнинг янги таҳририни етказишда халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси ҳисобланишини алоҳида тушунтирилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тинч ва осойишта, фаровон ҳаётнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганлигига, асосий қонунимиз бозор муносабатларига асосланган демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат бўлиб шаклланишида, кучли фуқаролик жамиятни барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, тадбирда Конституциямизга киритилган ўзгартиришлар, асосий моддалар ва нормалар ҳақида маълумот бердилар. Қизғин савол-жавобларга бой ўтган давра суҳбати давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга керакли жавоблар олдилар.