ВАТАН ВА ЭЛ РАВНАҚИ УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!
Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, йўл-транспорт ҳодисалари ва тан жароҳати олдини олиш билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда масъул ходимлар ҳамда Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти томонидан мавзу юзасидан тегишли маърузалар қилинди. Шундай тинч осуда юртда яшаётганлигимиз, ходимларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва шукроналик хисси барча ходимларда бирдек бўлиши зарур эканлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, тадбир давомида қимор ва таваккалчиликка асосланган тотализатор ўйинларнинг салбий оқибатлари ҳақида фикр юритилиб, мазкур ўйинлар гирдобига тушиб қолганларнинг аянчли қисмати ҳақида видеороликлар намойиш этилди. Ўтказилган тадбир барча ходимлар учун ҳаётий тажрибаларга бой тарзда бўлди.