Янгиликлар

2 Декабрь 2023

1 ДЕКАБРЬ — БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТCга қарши кураш куни муносабати билан Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида навбатдаги давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Эпидемиология ва юқумли касалликлар кафедраси ассистентлари иштирок этиб, ОИТС (орттирилган иммун танқислиги синдроми) – ОИТВ (одам иммун танқислиги вируси) томонидан чақириладиган касаллик тўғрисида батафсил маълумот беришди.

Шунингдек, сўз олганлар ОИТСнинг олдини олишда асосий эътибор, биринчи навбатда, аҳоли ўртасида профилактика тадбирларини кучайтириш ва вирус тарқалишининг олдини олиш муҳимлигини таъкидладилар.

Тадбир сўнггида мутахассислар ходимлар томонидан берилган саволларга батафсил тушунчалар беришди.