Фуқароларимиз Янги йил шодиёналари арафасида байрамини тинч ва осуда ўтказишлари учун республикамизнинг барча вилоятларида хусусан, "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида кучайтирилган тартибда тезкор-профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Миллий гвардияга бириктирилган ҳарбий-ватанпарварлик синф ўқувчилари учун Жиззах шаҳрида жойлашган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига саёҳат уюштирилди
Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан ходимлар маънавиятини янада юксалтириш, уларда ватанпарварлик ва шукроналик туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида пойтахтимизда жойлашган Аброр Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат драма театрига ташриф ташкил этилди.
"Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари республикамизнинг шаҳар-туман марказларида жойлашган маҳаллаларда ҳудудий нозирлик инспекторлари билан ҳамкорликда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятларни “Маҳаллабай” жиловлаш борасидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги “Хавфсиз шаҳар” ва “Хавфсиз тун” тезкор-профилактик тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Шу сабабдан барча байрам дастурхони учун ноз-неъматларни қаердан арзонроқ харид қилишни ўйлаши табиий ҳол, албатта.
Мурожаатда келтириб ўтилган важлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Бугунги кунда Қўриқлаш бош бошқармаси тизимларида босма нашрларга мажбурий обуна ташкил этилмаган.
Республикамиз бўйлаб давом этаётган ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини театрларда маданий ҳордиқ чиқазишлари учун шароит яратиб берилмоқда.
Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази навбатдаги битирувчиларига сертификатлар топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.