ВАТАНГА ВА ХАЛҚИМИЗГА ТУНУ КУН ХИЗМАТ ҚИЛИШ – БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗДИР!
Фуқароларимиз Янги йил шодиёналари арафасида байрамини тинч ва осуда ўтказишлари учун республикамизнинг барча вилоятларида хусусан, "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида кучайтирилган тартибда тезкор-профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
"Долзарб қирқ кунлиги" тезкор-профилактик тадбирлар доирасида Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда мулкий турдаги жиноятларни барвақт олдини олиш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тунги хизмат намунали тарзда ташкил этилди.