Ички ишлар бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда “Хавфсиз тун” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда
"Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари республикамизнинг шаҳар-туман марказларида жойлашган маҳаллаларда ҳудудий нозирлик инспекторлари билан ҳамкорликда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятларни “Маҳаллабай” жиловлаш борасидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги “Хавфсиз шаҳар” ва “Хавфсиз тун” тезкор-профилактик тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Бу каби тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, шунингдек Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилди. Дастлаб, йўриқнома жараёнида тадбирдан кўзланган мақсад, фуқароларнинг ўғирлик, безорилик, талончилик, босқинчилик ва фирибгарлик жиноятлари қурбони бўлиб қолишлари ҳақида огоҳликка чорлаш, савдо объектлари, жамоатчилик масканларининг белгиланган вақт орасида фаолият юритишини таъминлаш, ҳушёр ва сергак холда хизматни ташкил этиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга муросасиз бўлиш каби жиҳатлар эътироф этилди.
Эндиликда, шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида кескин чора-тадбирлар кўрилади. Барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши эса, шаҳарда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, фуқаролар тинчлиги ва хавфсизлигини юқори босқичга олиб чиқишда ўз самарасини беради.
Тадбирлар давом этмоқда.