Янгиликлар

18 Декабрь 2023

ХОДИМЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЧУН ТЕАТРГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Республикамиз бўйлаб давом этаётган ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини театрларда маданий ҳордиқ чиқазишлари учун шароит яратиб берилмоқда.
Инсон маънавий оламини юксалтиришда, онг ва тафаккурини теранлаштиришда театр санъатининг ўрни беқиёс. Зеро, санъат одамларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди, энг гўзал ҳис-туйғуларни инъом этади. Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.
Куни кеча ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини дам олиш кунини мазмунли ўтказиш мақсадида Андижон вилоят мусиқали драма театрида "Тақдир" номли спектакль намойиш этилди. Тадбирда Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.