Янгиликлар

19 Декабрь 2023

Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот юзасидан изоҳ

Мурожаатда келтириб ўтилган важлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Бугунги кунда Қўриқлаш бош бошқармаси тизимларида босма нашрларга мажбурий обуна ташкил этилмаган.
Ҳудудларда ходимларнинг маънавий-сиёсий онгини, ҳуқуқий, ижтимоий билимларини оширишга хизмат қилувчи газета ва журналларга ушбу хизмат билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда тарғибот тадбирлари амалга оширилган.
Шу ўринда фуқароларимизни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу каби асоссиз ва фейк маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.