МУЗЕЙЛАР – ТАРИХНИ ТЕРАН АНГЛАШ УЧУН ЭНГ МУҲИМ АСОСДИР
Тарихсиз келажак йўқ деб бежизга айтилмаган. Зотан ўтмишни англаш, тарихни билиш келажакка дадил одимлашга сабаб бўлади. Куни кеча Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Миллий гвардияга бириктирилган ҳарбий-ватанпарварлик синф ўқувчилари иштирокида ватанпарварлик ойлиги доирасида Жиззах шаҳрида жойлашган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида музей ходимлари томонидан ўқувчиларга тарихий шахслар ва улар томонидан амалга оширилган ишлар, экспонатлар хусусида маълумот берилди. Бир сўз билан айтганда саёҳат давомида ўқувчиларнинг Ўзбекистон тарихига оид билимлари янада бойиди десак муболаға бўлмайди.