Янгиликлар

14 Март 2024
Батафсил
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ ДОИРАСИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар доирасида Қашқадарё вилояти Миллий гвардия бўйича бошқармасида "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.

14 Март 2024
Батафсил
“БИРЛАШСАК, БИЗ КУЧМИЗ” ДЕБ НОМЛАНГАН ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни юрт корига ярайдиган баркамол, интеллектуал салоҳиятга эга ватанпарвар инсонлар этиб улғайтириш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

13 Март 2024
Батафсил
"Қўриқлаш" хизмати ходимлари томонидан таълим муассасаси ҳудудида жанжалнинг олди олинди

Жорий йилнинг 13 март куни соат 12:33 да Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармасига Бўка туманида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактабидан янги тизимда хизмат олиб бораётган қоровул ходими томонидан “ташвиш” хабари тушган.

13 Март 2024
Батафсил
ҚУШ УЯСИДА КЎРГАНИНИ ҚИЛАДИ

Жорий йилнинг 12 март куни Чилонзор туманида жойлашган 200-мактаб директори ва инспектор-психологи томонидан мактаб ўқувчилари таҳлил қилиниб, сурункали равишда дарс қолдираётган ҳамда тартиб интизоми яхши бўлмаган ўқувчилардан бирининг отаси фуқаро М.Э. суҳбатга чақиртирилган.

12 Март 2024
Батафсил
АЙРИМ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН МАЪЛУМОТ ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ

12 Март 2024
Батафсил
КИНОЛОГ-МУТАХАССИСЛАРИНИНГ ХИЗМАТ КЎПКУРАШИ БЎЙИЧА ОЧИҚ МУСОБАҚАГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Кинология марказида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бош бошқармаси кинолог-мутахассисларининг хизмат кўпкураши бўйича очиқ мусобақага старт берилди.

12 Март 2024
Батафсил
БИЗ ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИМИЗ!

Бугунги кунда, ёшлар ўртасида авж олаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, ёшларга содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларини тушунтириш мақсадида, куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган 45-сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

11 Март 2024
Батафсил
ЁШЛАР УЧУН ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшлар қалбида ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтириш, уларни ҳар томонлама билимли, маънавияти юксак, дунёқараши кенг бўлиб вояга етишларини таъминлаш ҳамда Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида тингловчиларга сифатли ҳуқуқий таълим бериш борасида тажриба алмашиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура босқичи тингловчилари ҳамда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди.