ЁШЛАР УЧУН ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Ёшлар қалбида ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтириш, уларни ҳар томонлама билимли, маънавияти юксак, дунёқараши кенг бўлиб вояга етишларини таъминлаш ҳамда Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида тингловчиларга сифатли ҳуқуқий таълим бериш борасида тажриба алмашиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура босқичи тингловчилари ҳамда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди.
Ташриф давомида тадбир меҳмонларга ўқув марказининг фаолияти, Миллий гвардия ходимлари томонидан хизматда фойдаланиб келинаётган махсус восита ва қуроллар, уларни ишлатиш тартиб-қоидалари, соҳа ходимларининг халқимиз тинчлиги, фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлашда амалга ошириб келаётган масъулиятли вазифалари шунингдек, марказда ташкил этилган спорт тўгараклари билан яқиндан таништирилди.