БИЗ ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИМИЗ!
Бугунги кунда, ёшлар ўртасида авж олаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, ёшларга содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларини тушунтириш мақсадида, куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган 45-сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ҳозирги кунда ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг турлари ҳамда ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида мисоллар орқали батафсил тушунчалар берилди. Савол жавоб тариқасида ўтказилган мазкур давра суҳбатида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга керакли жавобларни олдилар.